“Hi-Tech bank” чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензия олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига асосан “Hi-Tech bank” хусусий акциядорлик тижорат банкига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензия берилди.

Эндиликда мазкур “Hi-Tech bank” хусусий акциядорлик тижорат банки хорижий валюталарда операцияларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди.