2017 йилдаги халқаро туризм кўргазмалари

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан чет элдаги етакчи халқаро туризм кўргазмалари, ярмарка ва бизнес учрашувларда юртимизнинг тадбиркорлик субъектлари иштирокини таъминлашда кўмаклашади.

Шу муносабат билан, 2017 йил мобайнида Ўзбекистон миллий делегацияси иштирок этадиган халқаро туризм кўргазмалари ва ярмаркалар рўйхати эълон қилинмоқда.

1. “KOTFA-2017” 1-4 июнь, Сеул (Жанубий Корея Республикаси)
2. “JАТА Tourism EXPO Japan – 2017” 21-24 сентябрь, Токио (Япония)
3. “ТОР-RESA-2017” 26-29 сентябрь, Париж (Франция)
4. “WTM – 2017” 6-9 ноябрь, Лондон (Буюк Британия)
5. “CITM-2017” 14-16 ноябрь, Шанхай (Хитой).