Ўзбекистон – Қатар 1:0

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-турида Қатарга қарши баҳс олиб борди.

Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган ўйинда футболчиларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Одил Аҳмедов бўлди.

Мазкур учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринда қолди.