“Газпром” 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистондан йилига 4 млрд. кубометр газ сотиб олади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россиянинг энг йирик компанияларидан бири “Газпром” 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистондан йилига 4 млрд. кубометр газ сотиб оладиган бўлди. Бу ҳақда Россия компанияси хабар беради.

Ўзбекистон ва “Газпром” 2018 йилдан бошлаб 5 йиллик шартномани имзолашди. “Газпром” Бошқарув раиси Алексей Миллер ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов Ўзбекистон газ сотиб олиш борасида “Газпром” билан шартнома имзолашди.