Азим Ахмедхаджаев Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Азим Ахмедхаджаевни Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси этиб тайинлади.

Мазкур тайинланишгача Азим Ахмедхаджаев 2016 йилнинг май ойидан бери “Асака” банкининг Бошқарув раиси лавозимида ишлаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси 2017 йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан ташкил этилган.