“Ўзагроэкспорт” АЖ I чоракда 101,8 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг биринчи чорагида “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти 101,8 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди, бу эса 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга кўпдир, деб хабар беради компания матбуот хизмати.

Бугунги кунда “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамиятининг мева-сабзавот маҳсулотлари дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Жорий йилнинг январь-март ойлари давомида экспорт шартномалари бўйича 129,3 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ келди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 72,2 млн. АҚШ доллари эди, бу кўрсаткичдаги ўсиш 57,1 млн. АҚШ долларини ёки 79 фоизни ташкил этмоқда.