“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Нагоядан Гуамга чартер рейсларни амалга оширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси япониялик сайёҳларни Нагоя шаҳри (Япония)дан Гуам шаҳри(АҚШ)га етказиш бўйича чартер рейсларни амалга оширди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси томонидан Япония авиакомпанияси ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилган дастур доирасида, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг учта экипажи 28 февралдан 2 апрелга қадар япониялик сайёҳларни Нагоя – Гуам – Нагоя йўналиши бўйича етказиб қўйишди.

Ҳаммаси бўлиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси томонидан замонавий “Airbus 320” самолётида 33 та рейс амалга оширилди ҳамда 4 200 нафар йўловчи манзилига етказиб қўйилди.