Ўзбекистон 30 млрд. АҚШ долларлик нефть-газ лойиҳаларини амалга оширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2021 йилгача нефть-газ соҳасида Ўзбекистон 30,4 млрд. АҚШ долларлик лойиҳаларни амалга оширади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтьгаз” МХК материалларида хабар берилди.

“Ўзбекнефтьгаз” МХК томонидан 2016-2020 йилларда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати 30,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.