Турин университетида «Карьера куни» бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 18 май куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида «Карьера куни» тадбири бўлиб ўтди. Бу йилги тадбир ўзгача руҳиятда бўлиб ўтди. Сабаби ушбу тадбирда мамлакатимизда мавдуж бўлган 20 тадан ортиқ йирик саноат - ишлаб чиқариш корхоналарнинг вакилларининг иштироки, битирувчиларнинг ушбу тадбирга тобора қизиқишлари ошиб бориши кузатилди.

Тадбирда университетга ташриф буюрган саноат корхоналари вакилларига университетнинг имкониятлари, мутахассисликлар, 8 йил мобайнида эришилган ютуқлар ҳақида қисқа метражли ролик қўйиб берилди. Кейинчали корхона вакиллари сўзга чиқиб, ишлаб чиқарилаётган махсулотлар, кўрсатилаётган хизматлар, корхонанинг экспорт салохияти тўғрисида тақдимотлар ўтказишди.

Тадбирнинг асосий қисмида “Потенциал иш берувчи” ва битирувчи билан суҳбатлар ташкил этилди. Суҳбат натижасида битирувчи талабалар корхона ва ташкилот вакилларидан ўзларини қизиқтираётган саволларга аниқ ва батафсил жавоб олдилар, корхона ва ташкилот вакиллари эса ўз навбатида иқтидорли битирувчи-талабаларни саралаб олиш имкониятига эга бўлишди.