I ярим йилликда Ўзбекистонда 2757,8 км йўллар таъмирланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг I ярим йиллигида Ўзбекистон Республикасида 2757,8 км йўллар таъмирланди, бу эса 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 4 баравар кўпдир. Бу ҳақда ЎзР Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Йўлсозлар Қорақалпоғистон Республикасида 115,2 км, Андижон вилоятида 292,5 км, Бухоро вилоятида 207,3 км, Жиззах вилоятида 183,5 км ва Қашқадарё вилоятида 255,6 км йўлни таъмирлашди.

Ҳисобот даврида Навоий вилоятида 107,4 км, Наманган вилоятида 225 км, Самарқанд вилоятида 208,7 км, Сирдарё вилоятида 115,3 км, Сурхондарё вилоятида 313,2 км, Тошкент вилоятида 144,8 км, Фарғона вилоятида 345,6 км, Хоразм вилоятида 189,4 км ва Тошкент шаҳрида 54,3 км йўллар таъмирланди.