Сардор Рашидов БАА нинг «Ал-Жазира» клубига ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиси Сардор Рашидов Бирлашган Араблар Амирлигининг «Ал-Жазира» клуби аъзосига айланди.

Абу Даби клуби Рашидовнинг ўтганлиги тўғрисидаги хабарни 2017 йилнинг 16 июль куни маълум қилди. Жумладан, айтилишича, ўйинча «Ал-Жазира» клубига бепул, эркин агент мақомида ўтган.

Бунгача Сардор Рашидов Қатарнинг «Ал Жаиш» клубида тўп сурган.