U-23 ОЧ саралаши: Ўзбекистон Непални мағлубиятга учратди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БААнинг Ал-Айн шаҳрида давом этаётган U-23 ОЧ саралаш турнири “D” гуруҳи 2-турида Непал ёшларига қарши баҳс олиб борди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур учрашувда Достонбек Турсунов ва Азизжон Ғаниев томонидан киритилган голлар Равшан Ҳайдаров жамоасига ғалаба келтирди. Турнинг иккинчи ўйинида мезбон БАА ёшлар термаси Ливанни 1:0 ҳисобида таслим қилди.