U-23: Ёшларимиз ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “D” гуруҳи 3-турида мезбон БАА U-22 термасига қарши баҳс олиб борди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.

2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичининг тўғридан-тўғри йўлланмаси учун кечган ўйинда Исломжон Қобилов ва Жавоҳир Сиддиқовнинг голлари Ўзбекистон ёшлар термасига ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичининг дастлабки ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Ливанни (3:1), иккинчи турда Непални эса (2:0) таслим қилганди. Ўтказилган уч ўйинда 100 фоизлик натижа кўрсатган Ўзбекистон U-22 термаси биринчи бўлиб ОЧ йўлланмасига эга бўлди.