«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 697,93 млрд. сўмлик акцияларни рўйхатдан ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки (АТБ) умумий қиймати 697,93 млрд. сўмлик акцияларни рўйхатдан ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази банкнинг акциялар чиқарилиши бўйича қарорини рўйхатдан ўтказди.

Мазкур эмиссия доирасида банк номинал қиймати 19 сўмлик 36 376 994 030 дона оддий акцияларни жойлаштиради. Банк шунингдек, 356 млн. дона номинал қиймати 19 сўмлик имтиёзли акцияларни ҳам жойлаштиради.

Банк маълумотларига кўра, акцияларнинг мазкур чиқарилиши ёпиқ обуна орқали акциядорлар орасида амалга оширилади.