“Мадад Инвест банк”ка чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензия берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига асосан “Мадад Инвест банк” хусусий акциядорлик тижорат банкига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензия берилди. Бу ҳақда ЎзР МБ Матбуот хизмати хабар беради.

Бизнинг маълумот: “Мадад Инвест банк” ХАТБ ўз фаолиятини ўтган йилнинг октябрида Фарғона вилоятида бошлаган. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунларига кўра, банк активлари 42,7 млрд. сўм, жами мажбуриятлари - 28,7 млрд сўм, кредит қўйилмалари – 34 млрд сўмни ташкил этмоқда.