Beeline Навоийда 4G тармоғини ишга туширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 28 июль, Навоий. Энг йирик алоқа оператори Beeline 4G тармоғини ҳудудларда кенг қамровда жорий этишни бошлади, эндиликда мазкур тармоқдан Навоий шаҳрининг юз минглаб аҳолиси фойдаланиши мумкин. “LTE кенгайиши – Ўзбекистондаги "Beeline"нинг муҳим лойиҳаларидан биридир ва телекоммуникация технологияларининг ривожланишидаги янги йўналишдир.

Мижозларимиз мобил интернет хизматларидан қулай фойдаланишлари биз учун муҳим, шунинг учун 4G тармоғини Ўзбекистон шаҳарларида кенгайтиришга катта аҳамият қаратамиз. Яқин вақт ичида биз 4G тармоғини республиканинг барча йирик шаҳарларида ишга туширамиз”, - воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.

4G хизматларининг нархи 2G/3G хизматлари каби. 4G тезлигидаги мобил интернетдан LTE стандартида ишловчи смартфон ва планшетларлар эгалари, шунингдек 4G Mi-Fi роутерлар орқали фойдаланишлари мумкин. SIM-картани махсус USIMга "Beeline"нинг барча савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида алмаштириш мумкин.

Тармоқ LTE 850 (банд 18 ва банд 5) частоталарида ишлайди ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлайди.