Тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятида бўлганлар диққатига!

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Маълумки, жорий йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларини самарали бошқаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 19 майдаги “Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

Ушбу қарорларга биноан 96 та давлат мулки объектларини оммавий савдоларда сотиш, 243 та объектларни “нол” харид қийматида инвестиция киритиш шарти билан берилиши кўзда тутилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятлар кесимида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш бўйича маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг интернетдаги “gkk.uz” ва “gkitorg.uz” сайтларига мурожаат қилиш мумкин. Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати.