Президент Ҳиндистонга таъзия изҳор этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ҳимачал – Прадеш штатида юз берган кўчки оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковиндга ҳамдардлик билдирди.