Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон сув ҳафталигида иштирок этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Борий Алиханов бошчилигидаги делегация 2017 йил 27 августдан 2 сентябргача Стокгольм шаҳрида (Швеция) бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон сув ҳафталигида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.