Ўзбекистон РФ дан экспорт қилиш учун энг истиқболли йўналиш деб топилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон янгиланган ренкингда РФ дан экспорт қилиш учун энг истиқболли йўналиш деб топилди. Мазкур ренкинг Россия экспорт маркази томонидан тузилган.

Ўзбекистон Польшани ортда қолдирган ҳолда бирданига 7 поғона кўтарилиб, РФ дан экспорт қилиш учун энг истиқболли йўналиш деб топилди.

Россия экспорт марказининг қайд этишича, Ўзбекистоннинг биринчи ўринга кўтарилишида Россия билан савдо алоқалари, эркин савдо режими, ЯИМ нинг ўсиш суръатлари таъсир қилган.

Ўзбекистон Россиядан импорт ҳажми бўйича 32-ўринни, 2016 йилда 1,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этган хомашё бўлмаган маҳсулотлар ҳажми бўйича эса 21-ўринни эгаллади.

Мазкур ренкингдаги иккинчи ўринни Польша эгаллади. Германия, Туркия ва Ҳиндистон “топ-5” га киришди. Қозоғистон янги ренкингда 7-ўринни, Тожикистон 17-ўринни, Қирғизистон 20-ўринни ва Туркманистон 51-ўринни банд этишди.