Ўзбекистонда тижорат банкларига хорижий валютада операциялар ўтказиш учун лицензия бериш амалиёти бекор қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда тижорат банкларига хорижий валютада операциялар ўтказиш учун лицензия бериш амалиётини бекор қилди.

Маълумки, 2017 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли фармонни имзолади.

Эндиликда тижорат банкларига хорижий валютада операциялар ўтказиш учун лицензия бериш амалиёти бекор қилинади.

Тижорат банклари хорижий валюталар билан операцияларни банк фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширади.