Шахрам Ғиёсов бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонлик боксчи Шахрам Ғиёсов Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпонатида чемпионликни қўлга киритди.

Финалда Ўзбекистон вакили кубалик Рониел Иглесиасга қарши рингга кўтарилди ҳамда уни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 69 кг. вазнда жаҳон чемпиони деган номга сазовар бўлди.

49 кг. вазнда рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўсматов кубалик Йоаннис Архилагосга имкониятни бой берди ҳамда кумуш медаль билан кифояланди.

52 кг вазнда рингга кўтарилган Жасурбек Латипов кубалик Йосбани Веитиага имкониятни бой берди ҳамда кумуш медаль билан кифояланди.

64 кг вазнда рингга кўтарилган Иқболжон Холдоров кубалик Энди Крус Гомесга имкониятни бой берди ҳамда кумуш медаль билан кифояланди.

Эслатиб ўтамиз, Санжар Турсунов (91 кг.гача) ва Бектемир Мелиқўзиев (81 кг.гача) жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритишди.