Ўзбекистон ва РФ ўртасидаги “яшил йўлак” йил охиригача тўлиқ қувват билан ишлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Россия ўртасида мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида ташкил этилган «яшил йўлак» 2017 йилнинг охиригача тўлиқ қувват билан ишлайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири муовини Сергей Левин 6 сентябрь куни маълум қилди.

Тошкентда ўтказилаётган II халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Левиннинг таъкидлашича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида катта салоҳиятга эга ҳамда Россия Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмининг оширилишига катта эътибор қаратмоқда.

Левиннинг таъкидлашича, 2016 йилда Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини икки бараварга оширган, ҳамда бу ҳажм 2017 йилда янада ортади.