Халқаро Шодиев фонди Ўзбекистонда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Адлия вазирлиги томонидан Шодиев халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шодиев халқаро фондининг Бош офиси Лихтенштейн князлигида жойлашган бўлиб, асосий мақсади илмий, тиббий, ижтимоий, маданий ва таълим соҳаларида лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ҳомийлик қилиш ҳисобланади.

Фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган болалар уйларига гуманитар кўмак ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш лойиҳаларига хайрия ёрдами кўрсатишдан иборат.

Ваколатхонанинг раҳбари этиб Кейт Элизабет Магуайр тайинланган.

Маълумот учун: Фаттох Шодиев келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлиб, ҳозирда Бельгия фуқароси ҳисобланади.