“ICTWeek Uzbekistan 2017” Ташкилий қўмитаси АКТ ҳафталиги тадбирларида қатнашиш учун кўнгиллиларни ишга олади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “ICTWeek Uzbekistan 2017” Ташкилий қўмитаси Facebook ижтимоий тармоғидаги ўзининг саҳифасида АКТ ҳафталиги тадбирларида қатнашиш учун кўнгиллиларни ишга олиши тўғрисида аризалар қабул қилаётганини маълум қилди.

Барча хоҳловчилар 2017 йилнинг 8 сентябридан кечикмаган ҳолда info@ictweek.uz электрон почтаси орқали ариза беришлари мумкин. Аризада ФИШ, туғилган йили, ўқиш ёки иш жойи, шунингдек, агар бўлса, бундай тадбирларда иштрок этиш тажриаси ҳам кўлсатилиши керак. Сизлар билан қайта алоқага чиқишлари учун электрон почта ёки телефон рақамингизни ёзишни унутманг. Батафсил маълумотни +998 95 144 04 40 телефони орқали олишингиз мумкин.