Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашди.

Музокарада Ўзбекистон ва Туркиянинг савдо-иқтисодиёт, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳалардаги алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди. ЎзА.