Буюк Британия Парламенти лордлар палатаси аъзоси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Буюк Британия Парламенти лордлар палатаси аъзоси, Ўзбекистон бўйича Бутун партиявий парламент гуруҳи раиси муовини лорд Муҳаммад Илтаф Шайх Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида музокаралар ўтказди.

Томонлар 2017-2021 йиллардаги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси масалаларини муҳокама қилишди. Шайх мазкур ҳужжатни ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

Учрашув давомида лорд Муҳаммад Илтаф Шайх иқтисодиётни қайта ислоҳ қилиш бўйича Буюк Британия тажрибаси билан ўртоқлашди.