Нью-Йоркда «С5+1» шаклидаги учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 22 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация «С5+1» шаклидаги Марказий Осиёнинг беч давлати ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Музокаралар давомида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби шаклланаётган умумий кун тартиби, аввало иқтисод, экология ва хавфсизлик соҳаларидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Алоҳида эътибор Афғонистондаги вазият ва унинг минтақавий жараёнларга жалб этиш истиқболларига қаратилди.

Учрашувда олти давлат ТИВ раҳбарлари томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.