РФнинг Владимир вилоятидаги ЙТҲда вафот этган 16-фуқаронинг шахси аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 октябрь куни Владимир вилоятидаги ўзбек диаспораси кўмагида, ЙТҲ оқибатида вафот этган, аввал шахси аниқланмаган фуқаронинг шахси аниқланди. У 1979 йил 7 март куни туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Усмонов Жўрабек Жумаевич бўлиб, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шерозий маҳалласида истиқомат қилган. Бу ҳақда ЎзР ФВВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ҳозирги кунда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ЙТҲ оқибатида жароҳатланган 6 ёшли қизча жорий йилнинг 10 октябрь куни Россия Федерацияси ФВВнинг вертолётида Москва шаҳрига даволаниш учун олиб келинган бўлиб, учиш давомида унинг аҳволи ёмонлашмаган, қизчага шифокорлар томонидан зарурий ёрдам кўрсатилган.