МО давлатлари ва Озарбайжон билан Араб иқтисодий ҳамкорлик форуми йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 16 октябрь куни Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон Республикаси билан Араб иқтисодий ҳамкорлик форумининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг делегацияси иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Араб давлатлари лигасига аъзо мамлакатлар, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг вакиллари турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Йиғилиш якунида Душанбе декларацияси қабул қилинди.