«Буюк Самарқанд» деб номланган кўргазма очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Буюк Самарқанд» деб номланган кўргазма очилди Самарқанд шаҳридаги «Чорсу» тасвирий санъат галереясида «Буюк Самарқанд» деб номланган кўргазма очилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада 50 га яқин ижодкорнинг рангтасвир, графика, акварель, литография, монументал йўналишларидаги асарлари намойиш этилмоқда.

– Кўргазмадан асосан манзара ва мемориал манзара жанрларида яратилган ижод намуналари ўрин олган, – дейди санъатшунос Дилшода Султонова. Уларда Самарқанднинг мафтункор табиати, тарихий обидалари, замонавий қиёфаси акс эттирилган. А.Исаев, Д.Раҳимова, А.Фозилов, Н.Колонов, Н. Султонов, В.Поварилисларнинг асарлари айниқса томошабинлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.

Кўргазма 18 ноябрга қадар давом этади. ЎзА.