“GM Uzbekistan” январь-октябрь ойларида РФда 11,14 минг дона автомобиль сотди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “GM Uzbekistan” АЖ жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Россия Федерациясида 11,14 минг дона “Ravon” автомобилларини сотди. Бу ҳақда Европа бизнеси ассоциациясининг автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси хабар беради.

Қўмита маълумотларига кўра, “GM Uzbekistan” компанияси 2017 йилнинг октябрь ойида Россияда 1,8 мингдан ортиқроқ “Ravon” автомобилларини сотган.

“GM Uzbekistan”нинг Россия бозоридаги улуши 2017 йилнинг 9 ойи якунларига кўра 0,9 фоизни ташкил этди, дейилади қўмита хабарида.

“GM Uzbekistan” АЖ жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Россия Федерациясида “Ravon” автомобилларини сотиш ҳажми бўйича 19-ўринни банд этди.