Футзал бўйича заиф эшитувчилар ЖЧда Ўзбекистон ғолиб бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг 24 ноябридан 3 декабрига қадар Тайландда U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Қозоғистон, Индонезия, Тайланд, Кувайт, Россия, Германия, Швеция терма жамоалари билан бир қаторда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди.

Вакилларимиз мусобақада ажойиб ўйин намойиш қилиб, финалга қадар етиб келишди. Финалда ўзбекитонлик футзалчилар Швеция терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланди! ЎФФ матбуот хизмати.