Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун тиббий хизматлар сифати яхшиланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда хорижлик сайёҳлар учун тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон хусусий туристик ташкилотлари уюшмаси аъзолари Тошкент халқаро клиникасида бўлиб, улар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Мутахассислар хорижий сайёҳлар учун тиббий ёрдамни халқаро нормаларга мувофиқ ташкил этишнинг истиқболли масалаларини муҳокама қилдилар. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.