"Локомотив" - Ўзбекистон кубоги-2017 соҳиби!

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини бўлиб ўтди. Унда "Локомотив" "Бунёдкор"га қарши баҳс юритиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ягона гол 7-дақиқада Марат Бикмаев томонидан киритилди.

"Локомотив" жамоасига Ўзбекистон Кубогини ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов топширди, деб хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.