Вебстер университети делегацияси IUTга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Вебстер университети (АҚШ) вице-президенти Питер Махер раҳбарлигидаги делегация аъзолари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) кампуси ҳамда ёшларнинг билим олишлари учун яратилган шароитлар билан танишишди.

Делегация таркибидан Уокер номидаги Бизнес ва технологиялар мактаби декани Симмон Куммингс ҳамда мазкур университетнинг таълим мактаби декани Бренда Файф ўрин олишган эди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев меҳмонларни қутлади ҳамда Жанубий Кореянинг Инҳа университети иштирокида бунёд этилган университетнинг фаолияти тўғрисида гапириб берди.

Меҳмонлар университенинг тарихи ва фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, уларга Тошкент шаҳридаги Инҳа университети инфратузилмасини ривожлантириш, ҳамда ёшлар учун таклиф этилаётган таълимий дастурларни кенгайтириш бўйича режалар тўғрисида маълумот берилди.

АҚШ университети делегацияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кампуси ҳамда талабалар ва ўқитувчи-профессорлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига бўлган ташрифдан америкалик делегация аъзоларида илиқ таассуротлар қолди.