Ўзбекистон ва Туркманистон Давлат чегарасини делимитация масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 1-6 декабрь кунлари Тошҳовуз шаҳрида (Туркманистон) Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Музокаралар давомида 2017 йилда олиб борилган дала ишларининг натижалари сарҳисоб қилинди.

Учрашувлар чоғида демаркация ишини жадаллаштириш, келгуси йилда йиғилишларнинг ва дала ишларни интенсивлаштиришга келишиб олинди.

Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.

Музокаралар анъанавий дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтди.