“Credit suisse” банки делегацияси Ўзбeкистонга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 9 январь куни Тошкент шаҳрига Швейцариянинг “Credit suisse” банки Бошқарувчи директори Стефан Гериг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф дастурига биноан ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Ҳукумати, қатор вазирлик ва идоралар, етакчи банк тузилмалари, давлат компаниялари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.