Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 50 дан ортиқ ўзбекистонликлар ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетди ва оқибатда 52 киши ҳалок бўлди.

Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитасининг хабарига кўра, Ўзбекистондан Россияга йўл олган автобусда жами 57 нафар одам бўлган. Ёнғин чиққан пайтда 5 нафари қочиб, омон қолишга улгурган, қолгани воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қўмитанинг хабар беришича, қурбон бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари эди. Воқеа жойида қутқарув тезкор штаби тузилиб, жароҳат олганларга тиббий хизмат кўрсатилмоқда.