Ўзбекистон 2018 йили 346,8 мингта доимий иш ўрни яратишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурини амалга ошириш чоралари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2018 йилда жами 346 790 та доимий иш ўрни, шу жумладан:

иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватлари яратиш ва фаолиятни кенгайтириш орқали — 168 224 та;

илгари хусусийлаштирилган ташкилотларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали — 19 994 та;

қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар, кўп қаватли уйлар ва муҳандислик инфраструктурасини қуриш орқали — 46 601 та;

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш орқали — 10 661 та;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш орқали 101 310 та иш ўринларини яратиш режалаштирилмоқда.