2017 йилда E-SUDтизими орқали 450 мингга яқин аризалар юборилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил давомида Ўзбекистон Республиканинг фуқаролик ишлари бўйича судларига E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими орқали 442435 та ариза ва даъво аризалар келиб тушган бўлиб, бу барча кўрилган ишларнинг 40 фоизини ташкил қилади.

Эътиборлиси, электрон судлов тизимининг жорий этилиши натижасида бевосита суд биносига ташрифлар сони ўртача 6-7 тадан 2-3 тагача қисқарди, бу эса томонларга ўз харажатларини 10 фоизга камайтириш имконини берди.

Бундан ташқари, E-SUD тизими ёрдамида Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидаги 3000 нафар аёллар судларда вояга етмаган болалар учун алимент ундириш масаласини ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлишди. Бу кўрсаткич 2017 йилда мазкур тоифада фуқаролик ишлари бўйича судларда кўрилган ишларнинг 10 фоизини ташкил қилади.

Айтиш жоизки, E-SUD ахборот тизими 2013-йилда ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида жорий этилган. Бугунги кунга келиб тизим мамлакатимиздаги фуқаролик ишлари бўйича барча 75 та судларда муваффақиятли ишлаб келмоқда. 2017 йилда E-SUDтизими орқали 450 мингга яқин аризалар юборилди
Тасвирни катталаштириш учун босинг