“KfW” Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни такомиллаштиришга 9 млн. евро тақдим этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- KfW (Германия) ривожланиш банки “Соғлиқни сақлаш” Дастурининг учинчи босқичининг амалга оширилиши доирасида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни такомиллаштиришга 9 млн. евро тақдим этади.

Мазкур келишувни 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон тараққиёт ва тикланиш фондининг ижрочи директори Шуҳрат Вафаев, “KfW” банкининг Осиё бўйича соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Амели Д’Суза ҳамда лойиҳа менежери Андреа Грайкарлар имзолашди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси маълумотларига кўра, маблағлар тиббий асбоб-ускуналарни эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва уларга хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек тиббий ёрдамнинг янги усулларини, клиник кўрсатмаларини, тиббий чиқиндиларни ишончли ва экологик хавфсиз ташлаш стандартларини жорий этишни молиялаштириш учун сарфланади.

Ушбу маблағлар вилоят бошқарувидаги кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизация қилиш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун фойдаланилади.