Ўзбекистон ОТЖ дастлабки ўртоқлик ўйинида Кенияга мағлуб бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Андижондаги "Соғлом авлод" стадионида Кения олимпия терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Учрашувда рақибларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

22-дақиқада Одхиамбо Онианго ҳисобни очган бўлса, 34-дақиқада Мутамба Пистоне ҳисобни 2:0га етказди. Ҳар иккала голга ҳам ҳимоячилар ва дарвозабонимизнинг қўпол хатолари сабабчи бўлди.

Иккинчи бўлимда вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Забиҳулло Ўринбоев пенальтидан зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпни захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров дарвозага аниқ йўллади. Ўйин охирига қадар 1:2 ҳисоби ўзгармай қолди.

Энди 26 март куни Равшан Ҳайдаров шогирдлари Фарғонада Кенияга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Ўзбекистон ОТЖ - Кения ОТЖ - 1:2

Голлар: Андрей Сидоров (75) - Одхиамбо Онианго (22), Мутамба Пистоне (34).

Ўзбекистон: 12. Дилшод Ҳамроев, 2. Ислом Қобилов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Аббос Отахонов, 6. Азизжон Ғаниев, 20. Достон Турсунов, 13. Азиз Турғунбоев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Достон Ҳамдамов, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бобир Абдихолиқов.

Кения: 18.Ожванг Тимоти Одхиамбо, 14.Майк Эванс Кибваге, 12.Омвенга Тимти Балтон, 3.Окуму Йозеф Стенли, 2.Амаи Атариза, 8.Йида Свен, 19.Иброҳим Шамби Рамазони, 16.Одненйи Жафари Овитти, 7.Касути Клифф Коробои, 17.Одхиамбо Онянго Криспинус, 9.Мутамба Пистоне Вунйоли

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохруҳ Аъзамов, Равшан Кападзе