Yandex.Taxi хизмати катта қизиқиш уйғотди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Yandex.Taxi сервиси муваффақиятли равишда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади. Сервисни ишга тушириш жараёни доирасида Yandex.Taxi бош директори Тигран Худавердян ва компаниянинг бошқа вакиллари Ўзбекистон ҳукумат органлари раҳбарияти билан қатор учрашувлар ўтказди. Учрашувларда таксомоторли транспортда йўловчи ташиш ва мамлакат жамоат транспортининг бошқа турларини сифровизация қилиш соҳаси истиқболлари, шунингдек Yandex нинг бошқа технологияларини ҳудудий ва Республика миқёсидаги лойиҳаларга татбиқ этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тигран Худавердян, Yandex.Taxi бош директори:

«Сервиснинг Тошкентдаги биринчи иш куни бизнинг хизматимиз маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасида катта қизиш уйғотганини кўрсатди. Такси буюртма қилишга чақирувлар кутганимиздан бир неча ўн марта кўпроқ бўлди. Ўзбекистон ҳукумат органи раҳбарияти билан сўзлашиб, биз мамлакатга йирик халқаро AТ-иштирокчи Yandex.Taxi нинг кириб келиши ижобий баҳоланганини кўришдан мамнун бўлдик. Бизнинг ғояларимизни тўғри тушунишмоқда ва илиқ муносабат билдиришмоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш учун жуда яхши шароитлар яратилган. Мамлакат янги инвестициялар, инновацион технологияларни жорий этишга очиқ. Биз Ўзбекистондаги ҳамкорларимизга кўмаклашиш учун қўлимиздан келадиган барча имкониятларни яратамиз. Бу нафақат, такси хизмати, балки технологияларимиз жамиятга фойда келтиришга хизмат қиладиган барча соҳалар бўлиши мумкин».