Россияда суд «Telegram»ни блоклаш бўйича қарор чиқарди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 13 апрель куни Москванинг Таганский тумани суди «Роскомнадзор»нинг «Telegram» мессенжерига тўсиқ қўйиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантирди.

«Роскомнадзор»га мазкур қарорни дарҳол амалга оширишга рухсат берилди. «Telegram» агар ФСБга шифрлаш калитларини тақдим этса қайта очилиши мумкин.

«Telegram» юристлари суд мажлисида қатнашмаган.

Суд мажлиси қисқа муддатда бўлиб ўтгани айтилмоқда. «Роскомнадзор» ва ФСБ вакиллари «Telegram»нинг шифрлаш калитларини тақдим этмаслиги террорчилар манфаатига хизмат қилиши мумкинлигини айтишган.