Латвия Сeйми делегацияси Ўзбeкистонга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 14-19 апрель кунлари Латвия Республикаси Сейми Раиси Инара Мурниэтсе бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф дастурига кўра Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ҳукумат, ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирликлари ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўтказилади, унда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.