Жисмоний шахслар учун микрокредитлар бериш бўйича онлайн хизмат ишга туширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Beeline Uzbekistan Ўзбекистон банклари Beeline абонентлари бўлган пластик карталар эгалари учун мобил микромолиявий хизматлар кўрсатиш имконини берадиган янги маҳсулот ишлаб чиқарди. Яқин вақт ичида хизмат Beepul иловасида пайдо бўлади, шунингдек Beeline‘нинг мазкур MyCredit маҳсулоти Payme тизимида ҳам амал қилади.

Интернет тармоғида жисмоний шахслар учун микрокредитларнинг биринчи бўлиб «Алоқабанк»нинг тўлов картасига эга бўлган Beeline абонентлари синовдан ўтказишлари мумкин. Beeline‘нинг берган маълумотларига кўра, синовдан ўтказилгандан сўнг, компания исталган маҳаллий банк тизимига ва бошқа тўлов хизматларига инновацион маҳсулотни жорий этишга тайёр.

Мижозлардан юзага келадиган саволлар ва шикоятларга зудлик билан жавоб бериш учун хизмат ҳафтанинг иш кунлари соат 10-00 дан 17-00 гача ишлайди. Яқин келажакда, MyCredit билан 24 соат мобайнида 5 кундан 30 кунгача қўшимча ҳужжатларни тўпламасдан ва банкка ташриф буюрмасдан микрокредит олиш имкони пайдо бўлади. Бошланғич босқичда микрокредитлар миқдори 200 000 сўмдан 1 700 000 сўмгача (тахминан энг кичик иш ҳақининг 10 баробари) бўлиши мумкин.

Микрокредит олишдан аввал нималарни билиш зарур:

- UzCard тўлов картангиз сизга тегишли бўлиши керак. Карта Beeline мобил телефонига уланиши керак. Картанинг эгаси ва уяли телефон эгаси маълумоти тизим сизни таниши учун мос келиши керак.

- Микрокредитни Beepul, Payme, банк инфо-киосклари ёрдамида, шунингдек, банк филиалида нақд пулда тўлашингиз мумкин.

- MyCredit тизими сизни мустақил равишда аниқлайди, маълумотларни қайта ишлайди ва онлайн натижаларни кўрсатади. Микрокредит олиш учун картангиз ҳар ойда тўлдирилиши ва фаол бўлиши керак. Агар илованинг барча бўлимларини тўғри тўлдирган бўлсангиз ва маълумотларингиз муваффақиятли қайта кўриб чиқилса (Оммавий оферта доирасида) маблағлар сизнинг ҳисобингизга киритилади ва пластик картангиз балансида акс эттирилади.

Beeline‘да инновацион маҳсулотнинг ишга туширилиши ҳақида шундай шарҳ берилди:

- Скоринг тизими деб аталмиш - маълум мезонларга асосан шахснинг тўлов қобилиятини баҳолаш умуман мобил банкинг учун янги имкониятлар очади. Биз онлайн-ечимлар тарафдоримиз, чунки биз пластик карточкалар фойдаланувчилари орасида инновацион маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни кўриб турибмиз. Уларнинг сони йил сайин кўпайиб бораётганини таъкидлаш жоиз, мобил тўлов тизимлари қўшимча имкониятлар яратади. Бизнинг мақсадимиз абонентларга ўз уйларини тарк этмаган ҳолда микрокредит олиш имконини беришдир. Шу каби маҳсулотлар турли мамлакатларда муваффақиятли ишга туширилган ва чет элда банк соҳасида жуда машҳур. Бозорни ўрганиб чиққанимиздан сўнг, биз банк соҳасида мавжуд экотизимда янги ёндашув ва янги ечимлар талаб қилинади деган хулосага келдик. Биз, ҳамкорларимиз АК «Алоқабанк» ва «PayCom» биз билан биргаликда ушбу йўлда биринчи бўлишга қарор қилишганидан жуда мамнунмиз. Маҳсулотнинг ишга туширилиши бошқа майдончаларда ҳам, биринчи навбатда бизнинг Beepul иловамизда ишга туширилиши режалаштирилган. Биз ҳамкорликка мутлақо очиқмиз ва яқин келажакда Beeline абонентлари учун хизмат кўрсатиган бошқа банклар ҳам тизимга уланишини умид қиламиз, - деди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.

Эслатиб ўтамиз, онлайн тарзда микрокредитлар бериш хизмати илк бор ишга туширилди, бу босқичда маҳсулот синовдан ўтказилмоқда.