O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 3 нафар аёлга ногиронлик аравачаси ҳадя этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” Ш.Рашидов туманидаги Оқтошота ва Бобур МФЙдаги боқувчисини йўқотган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар ҳолидан хабар олди.

Тадбир давомида 11 та хонадоннинг ҳар бирига фермер ва ҳомийлар кўмагида 300 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, 3 нафар аёлга ногиронлик аравачалари топширилди.

– Оғир хасталигим туфайли 20 йилдан буён тўшакка михланганман, – дейди Янгиобод кўчаси 23-уйда яшовчи Маърифат Йўлдошева. – Узоқ йиллардан буён ўз ҳовлимга ҳам чиқолмадим. Партия томонидан берилган ногиронлик аравачаси мени ҳаётга қайтарди. Энди тўшакка михланиб, шипга термулиб ётиш йўқ.

Учрашувлар давомида иш излаб юрган 10 нафардан зиёд хотин-қиз фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштирилди.