Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва АКТEД аёлларнинг ролини кучайтириш бўйича лойиҳани бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ва Франциянинг техник ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги (АКТEД) Ўзбекистонда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва уларнинг меҳнат фаолиятини кенгайтириш орқали аёлларнинг ролини кучайтириш бўйича лойиҳани бошлади. Лойиҳа Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик ва самарали бошқарувни тарғиб қилишда аёллар ННТларнинг ролини кучайтириш мақсадида, лойиҳа ҳуқуқий имкониятларни кенгайтириш ҳамда аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш орқали фуқаролик жамияти салоҳиятини мустаҳкамлашга ва улар ҳуқуқларининг бузилишини олдини олишга қаратилади.

“2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” га мос равишда лойиҳа иш ўринлари ташкил этиш ва қишлоқ жойларда аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилишини қайд этиш лозим.

Лойиҳа 2018 йилнинг январида ишга туширилди ҳамда 2019 йил 31 декабрга қадар давом этади. Лойиҳа Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида амалга оширилади.

Ушбу лойиҳанинг ҳамкор ташкилотлари: “Ойдин Нур” оилани ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, “Раҳмдиллик” ННТ Жамияти, “Меҳр Кўзда” ННТ маркази.

Лойиҳанинг асосий мақсад гуруҳлари жойлардаги хотин-қизлар қўмитаси бўлимлари, ННТ лар, қишлоқ жойларда яшаётган ёрдамга мухтож аёллар, шунингдек, маҳаллий ва давлат ҳокимияти.

Лойиҳанинг бенефициарлари тахминан 1 082 000 нафар аёлни ўзида мужассам этган жойлардаги аҳолининг аёллар қатлами ташкил этиши кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида Гендер тенглик бўйича Миллий платформа (ГТМП) яратилиб, у ўз навбатида хотин-қизлар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш бўйича хабардорликни оширишга, шунингдек, қуйидаги йўналишлар бўйича гендер сиёсати ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда аёллар фуқаролик жамияти ташкилотларининг ҳисса қўшишига қўмак беради:

• Гендер тенглик бўйича Миллий платформани яратиш ва ишга тушириш

• Жойлардаги Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда маҳалла даражасида гендер тенгликни баҳолаш

• Қарор қабул қиладиган маҳаллий ва давлат ҳокимияти вакиллари ахборот-ташвиқот учрашувларини ўтказиш

• Аёллар ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўймаслик учун гендер қарашларга қарши мактаблардаги ўғил ва қизлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари назарда тутилган тушунча кампаниясини ташкил этиш.

Мақсадли ҳудудлардаги қийин ҳаётий шароитга тушиб қолган ёрдамга мухтож аёллар қуйидаги тадбирлар доирасида фуқаролик жамияти ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади:

• Қийин ҳаёт шароитида аёллар учун вақтинчалик бошпана бериш

• Ёрдам мухтож аёлларга ҳуқуқий, психологик, тиббий маслаҳатлар бериш

• Гендер сиёсати ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда 15 та фуқаролик жамияти ташкилотларига лойиҳаларни бошқариш/маблағ жалб қилишни ўргатиш.

Лойиҳа доирасида ННТ лар қўшимча хизматларни тақдим этишади ҳамда аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик хавфи бўлган аёллар ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш учун, қайта интеграция ва профилактика дастурига жалб қилинади.

Шунингдек, лойиҳа фаолиятига қуйидагилар киради:

• иқтисодий имкониятлар билан психологик, ҳуқуқий ва касбий тайёргарликни таъминлайдиган қайта интеграция дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

• репродуктив саломатлик, оилаларда низоларни бошқариш, оилани режалаштириш масалаларида маҳаллий жамоатчилик даражасида қишлоқ аёлларининг хабардорлигини ошириш

• Янги иш ўринлари яратиш мақсадида, ёрдамга мухтож қишлоқ аёллари учун кичик грантлар танловини ташкил этиш.