Доллар курси 7871,66 сўмга тушди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 26 июндан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан -12,33 сўмга тушди ва 7871,66 сўмни ташкил қилди. Евро курси эса +23,47 сўмга кўтарилиб, 9174,42 сўмга етган. 1 Россия рубли +0,21 сўмга қимматлашди. Унинг курси айни пайтда 125,10 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.